Мумбайдан Лондонга учаётган самолёт каламуш туфайли ярим йўлда ортга қайтди

Жамият 31 Декабрь 2015 4557

Air India йўловчи ташувчи авиакомпанияси самолёти Мумбайдан Англия пойтахти Лондон шаҳрига учиш вақтида бортдаги каламуш туфайли ортга қайтди. Бу ҳақда BBC News хабар тарқатди.

AI 131 рейси бўйича ҳаракатланаётган самолёт Эрон осмонидалигида йўловчилардан бири стюардга каламуш ҳақида айтган. Шундан кейин самолёт зудлик билан бурилиб, аэропортга қайтган ва йўловчилар Лондонга учувчи бошқа самолётга чиқарилишган. Лекин самолёт бортидан каламуш топилмаган.

Шунга қарамасдан, бу рейснинг ортга қайтарилиши тўғри қарор бўлгани айтилган. Самолётда каламуш бўлиши хавфли экани таъкидланган.

Маълумот учун, Air India давлат авиакомпанияси Ҳиндистондаги энг етакчи йўловчи ташувчи бўлиб, компанияга тегишли самолёт мамлакат ичида ҳам, халқаро йўналишларда ҳам ҳаракатланади. Мумбайдаги аэропорт эса компаниянинг асосий нуқталаридан биридир.

Кўпроқ янгиликлар