Янги йилга UZMOBILE билан!

Технология 31 Декабрь 2015 8342

Бугунги кунда GSM вa CDMA тармоқларида мобил алоқани тақдим этувчи Ўзбекистондаги ягона оператор бўлмиш UZMOBILE Янги йилга хуш кайфият тилаб, эзгу ниятлар билан янги акциялар ҳақида эълон қилди.

Байрам арафасида UZMOBILE мобил алоқа миллий оператори CDMA-450 стандартига уланаётган абонентларга “Янги Йилга UZMOBILE билан” акциясини тақдим этмоқда.

Бу акцияга кўра жорий йилнинг 30 декабридан 2016 йилнинг 29 февралига қадар жисмоний шахслар учун “Statsionar-500”, ҳамда юридик шахслар учун “Korporativ-500” тариф режаларига янги уланган абонентлар 2016 йил 29 февралига қадар сифатли алоқадан абонент тўловисиз фойдалана олишади. Мижозларга қулайликлар яратиш мақсадида, “Ўзбектелеком” АК сотув ва хизмат кўрсатиш офисларида CDMA стандартида ишлайдиган бир қатор мобил, ҳамда стационар телефонларни харид қилиш имконияти ҳам мавжуд.

CDMA стандартида алоқа - сифатли, ишончли, кенг тармоқли, хавфсизлиги юқори даражада бўлиши билан ажралиб туради. Бугунги кунда республикамиз ҳудуди бўйлаб юз минглаб абонентлар UZMOBILE CDMA стандарти алоқасига ўз ишончини билдириб келмоқда. Мобил алоқа миллий оператори CDMA-450 стандарти мобил алоқаси билан қамраб олиш даражаси 85 фоизни ташкил этиб, ҳатто олис аҳоли пунктларини ҳам қулай, сифатли ва ишончли алоқа билан таъминлаб келмоқда.

UZMOBILE абонентларга рақобатбардош стационар ва мобил телефонларга мўлжалланган тарифлар ва турли хизматлар, яъни: чақириқларни бошқа манзилга йўллаш, уч томонлама қўнғироқ (конференсалоқа), овозли почта (VMS), қисқа хабарлар хизмати (SMS), мобил Интернет, виртуал хусусий тармоқ (VPN), халқаро муқобил қўнғироқлар, қисқа рақамлар, гудок ўрнига мусиқа ва бошқа хизматларни тақдим этиб келмоқда.

Маълумот учун: CDMA (инглизча Code Division Multiple Access) – узатиш каналлари умумий частотага эга бўлган алоқа узатиш технологиясидир. CDMA стандарти тармоғининг афзалликларидан бири, бу узатиш каналларидаги хавфсизликнинг юқори даражада бўлиши ҳисобланади. CDMA стандартида ишлайдиган телефонлар “Ўзбектелеком” АК хизмат кўрсатиш офисларида сотувда мавжуд.

Кўпроқ янгиликлар