“Кунг-фу панда – 3” анимацион фильми МДҲ давлатлари кинопрокатида етакчига айланди. 28–31 январь кунлари қайд этилган натижалар Kinobusiness.com порталида эълон қилинди. Қайд этилишича, маълумотлар норасмий бўлиб, тахминларга асосланган.

Хабарда келтирилишича, “Кунг-фу панда – 3” ўтган дам олиш кунларида 385,1 млн рубл жамғарган.  Иккинчи ўринда эса бош ролларда Роберт Де Ниро ва Зак Эфрон ижро этган “Енгилтабиат бобо” комедияси қайд этилган. Картина 69,75 млн рубл тўплаган.

Учинчи ўринни “Бешинчи тўлқин” фильми 58,36 миллион рубл жамғарган ҳолда банд этган.
Бундан аввалроқ эса “Кунг-фу панда – 3” АҚШ ва Канада прокатларида ҳам етакчилик қилаётгани тўғрисида хабар берилган эди.