Anonymous халқаро гуруҳи хакерлари Япония парламенти ва Молия вазирлиги сайтларига уюштирилган киберҳужумлари учун жавобгарликни ўз зиммасига олди, дея хабар бермоқда «Санкэй» газетаси.

Айни пайтда япон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Anonymous`нинг мазкур ишга алоқадорлигини ўрганиб чиқмоқда.

Айни пайтда парламент ва Молия вазирлиги сайтларига киришда узилишлар кузатилмоқда. Бундан аввалроқ эса Anonymous хакерлари Япониянинг Соғлиқни сақлаш вазирлиги сайтини ҳам бузишган эди.