1 февралда праймериз (дастлабки сайловлар) бошланадиган АҚШнинг Айова штатидаги кафелардан бири ўз таомномасига АҚШ президенти лавозимига номзодлардан бири Дональд Трамп шарафига номланган гамбургерни киритди. Бу ҳақда Fox News телеканали хабар бермоқда.

Кафеда изоҳланишича, янги таом "гамбургерни яна аввалгидек буюк қилади". Трампнинг АҚШни яна буюк қилиши ҳақида айтган гапига кесатиқ қилиб шундай дейилди.

Гамбургер икки бўлак нон, уларнинг орасига қўйиладиган 220 грамм чўчқа гўшти, 150 грамм мол гўшти ва қовурилган пиёздан иборат.