Саудия Арабистони бошчилигидаги араб давлатлари коалицияси махсус комиссия тузиб, Ямандаги авиазарбалар тинч аҳолининг ўлимига сабаб бўлгани ҳақидаги маълумотларни текшириш ва келгусида бундай эҳтимолларнинг олдини олиш бўйича иш олиб боради. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар тарқатган.

"Араб коалицияси "Яман аҳолисининг берилган авиазарбалар натижасида қурбон бўлганидан афсусдалигини билдиради". Коалиция бундан кейин бегуноҳ кишиларнинг қурбон бўлмаслиги учун ҳаракат қилади", дейилган хабарда.

Хабарда қўшимча қилинишича, БМТ ҳисобларига кўра, шу вақтгача Яман ҳудудида коалиция томонидан олиб борилган ҳарбий ҳаракатлар натижасида 6 мингга яқин кишининг ўлими қайд этилган, шундан ярми тинч аҳоли вакилларидир.