Икки йил ичида Германиянинг муҳожирлар учун сарфлайдиган маблағлари 50 миллиард евродан ошади

Жаҳон 01 Февраль 2016 1197

Германия ҳукумати 2016–2017 йилларда қочқинларни жойлаштириш, уларга хизмат кўрсатиш ва интеграция қилиш мақсадлари учун қарийб 50 миллиард евро сарфлайди, дея хабар берди Deutsche Welle.

Мазкур маълумотлар Кёльн немис иқтисодиёти институти (IW) томонидан ўтказилган тадқиқот натижасида аён бўлди. 2016 йилда мазкур мақсадлар учун 22 миллиард евро сарфланади. Қайд этилишича, маблағлар Германияга 1,5 миллион бошпана изловчилар жойлаштирилиши шароитда ҳисобланган.

Кўпроқ янгиликлар