Иқтисодий эркинлик рейтингида Гонгконг биринчи ўринни олди

Жаҳон 01 Февраль 2016 2458

The Heritage Foundation жамғармаси 2016 йил учун иқтисодий эркинлик рейтинги (2016 Index of Economic Freedom) ишлаб чиқди. Ҳар йили тақдим қилинадиган ушбу рейтингда давлатлар 100 балли шкала бўйича баҳоланиб, 5та гуруҳга бўлиб жойлаштирилади: Эркин (100-80), Нисбатан эркин (79.9-70), Мўътадил эркин (69.9-60), Нисбатан эркин эмас (59.9-50), Сиқиб қўйилган (49.9-40).

Биринчи гуруҳга Гонгконг (88.6 балл), Сингапур (87.8 балл), Янги Зеландия (81.6 балл), Швейцария (81.0 балл), Австралия (80.3) кирди.


Ўнликка, шунингдек, Канада, Чили, Ирландия, Эстония, Бирлашган Қироллик кирди. Охирги уч ўринни Венесуэла, Куба, Шимолий Корея эгаллади. Афғонистон, Ироқ, Ливия, Лихтенштейн, Сомали, Судан, Сурия, Яман рейтингдан ўрин олмади. Ушбу рўйхатда Ўзбекистон 166-ўринни эгаллади. Минтақанинг бошқа давлатлари кўрсатган натижалар: Туркманистон – 174-ўрин, Тожикистон – 149-ўрин, Қирғизистон – 96-ўрин, Қозоғистон – 68-ўрин.

Кўпроқ янгиликлар