Хонанда Тамила Instagram ижтимоий тармоғидаги саҳифасини ўчирди ва Қозоғистонга кўчиб ўтди. Бу ҳақда qalampir.uz хабар берган.

"Мессенжерларда хонанда Тамиланинг беҳаё видеоси тарқалиши ўтган ҳафтанинг энг шов-шувли воқеаларидан бири бўлди. Шундан сўнг Instagram ижтимоий тармоғи орқали Тамилани кузатиб бораётган 114 мингдан ортиқ фойдаланувчиларнинг аксарияти хонандага ҳақоратли сўзлар билан мурожаат қилиб, уни ҳаёсизликда айблашди", дейилади хабарда.

Нашрнинг ёзишича, хонанда Instagram’даги Tamilaofficial номи билан рўйхатга олинган шахсий саҳифасидаги барча суратларини ўчириб юборган ва саҳифа номини Kassauz деб ўзгартириб қўйган.

Маълумотларга қараганда, Тамила айни дамда Тошкентдан Қозоғистонга кўчиб ўтган.