Буюк Британия ҳукумати ирқ бўйича таҳқирлашга қарши кураш бошламоқда, деб ёзмоқда The Telegraph нашри.

Бундай баёнот билан мамлакат бош вазири Дэвид Кэмерон чиқди.

Бунга Оксфорд университетига янги талабалар қабул қилинганда 2,5 минг янги талабадан бор-йўғи 27 нафари қора танли бўлгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлган.

"Сиз қора танли бўлсангиз, унда сиз энг яхши университетда таълим олишдан кўра ҳойнаҳой турмага тушишингиз эҳтимоли кўпроқ", деб айтди Кэмерон.

Энди Кэмерон олий таълим муассасаларини қабул қилинган абитуриентлардан қандай қисми турли ирқ ва миллий камчиликлар вакилларидан иборатлиги ҳақидаги маълумотни чоп этишга мажбур қилмоқчи.

Бироқ ирқ бўйича таҳқирлаш жамият турмушининг бошқа соҳаларида ҳам мавжуд. "Бизнинг қуролли кучларимизда қора танли генераллар йўқ, FTSE-100 индексини шакллантирувчи компаниялардаги миллий камчиликларнинг улуши бор-йўғи 4 фоизни ташкил қилади. Бу мисоллар халқимизни уялтириши ва ҳаракатларга ундаши керак", деб айтди Кэмерон.