Меҳмонхоналарга онлайн-буюртма бериш хизмати томонидан 2016 йилда россиялик сайёҳлар учун энг ҳамёнбоп шаҳарлар рўйхати тузилди.

Oktogo.ru сайти маълумотларига кўра, Тошкент шаҳри мазкур рўйхатнинг бешталигидан жой олди. Рейтинг 2016 йилнинг 1 февралдан 31 декабргача банд қилинган меҳмонхоналарнинг ўртача кунлик қиймати бўйича тузилди. Ҳисоб-китобларга кўра, россияликлар Тошкентга уч кунлик яшаш учун келишади.

2016 йилда россиялик сайёҳлар учун энг ҳамёнбоп шаҳарлар рўйхатига шунингдек, Польшанинг Познань ва Краков, Иордания пойтахти Оман ҳамда Боку, Тбилиси, Палермо, Кишинев, Ереван киритилди.