Air Astana самолёти бортида ўғирлик қилган икки хитойлик суд қилинди

Жамият 03 Февраль 2016 1754

Қозоғистон пойтахтида Air Astana компаниясининг “Пекин – Остана” рейси бўйича учаётган самолёти бортида йўловчининг 3800 доллар пулини ўғирлаган икки хитойлик суд қилинди. Бу ҳақда Nur.kz транспорт прокуратураси матбуот хизмати хабарига таяниб маълум қилди.
2015 йилнинг октябрида Остона аэропорти полиция бўлинмаси навбатчилик қисми Хитой фуқароси Ху Даолиндан пул маблағлари ўғирлангани тўғрисидаги шикоят келиб тушган эди.

Транспорт полицияси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида жиноятни амалга оширганлик гумон қилиниб икки нафар ХХР фуқароси Ли Бин ва Ли Инксинг қўлга олинган.  25 январь куни бўлиб ўтган суд жараёнида улар айбдор деб топилиб, 3 йил муддатга қамоқ жазосига ҳукм қилинди. Уларга тегишли буюмлар мусодара қилинди.

Кўпроқ янгиликлар