Москва шаҳридаги Домодедово аэропортида турган самолётлардан бирида ёнғин чиқди. ТАСС агентлиги хабарига кўра, Москвадан Тбилисига учишга чоғланган самолётнинг мотори ёна бошлаган.

"Самолёт учиш-қўниш йўлакчасида ҳаракатлана бошлаганида самолётнинг чап ён қисмидаги двигателнинг ёнаётгани кўриниб турарди. Самолёт шу заҳоти тўхтаб, ортга қайтди", дейди гувоҳлардан бири.

Манбанинг сўзларига кўра, бу самолёт S7 авиакомпаниясига тегишли йўловчи ташувчи самолёт эди.