"Титаник" фильми бош қаҳрамони, Леонардо Ди Каприо ижросидаги Жек фильм якунида ўлмай қолиши ҳам мумкин бўлган.

Фильм премьерасидан деярли 20 йил ўтиб телебошловчи Жимми Киммелнинг шоусига фильмнинг яна бир бош қаҳрамони бўлган, Жекнинг севгилиси Роузни ўйнаган актриса Кейт Уинслет таклиф этилди. У Киммелнинг саволларига жавоб бериш асносида ўз қаҳрамони севгилиси Жекни қутқариши мумкин бўлганлиги, бироқ бундай қилмаганлигини тан олди.

Киммел Уинслетни севган кишисини муздек сувда қолиб, ўлишига йўл қўйганликда айблаганда, актриса бошловчининг фикрига қўшилишини маълум қилди.

"Жекни ёғоч эшикка тортиб чиқариб, уни қутқариб қолиш ҳам мумкин эди. Менимча ўша эшик бизни бемалол кўтарган бўларди", деган Кейт Уинслет.

Қолаверса, бу фильм режиссёри Жеймс Кэмерон ўша эшикдан бошқа бир фильми "Афсонани йўқ қилувчи" фильмида ишлатган ва бу вазиятда эшик икки кишини кўтара олган.