2016 йилнинг 3 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида Грузиянинг фавқулодда ва мухтор элчиси Константин Жгенти билан учрашув бўлиб ўтди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ матбуот хизмати хабар берган.

Суҳбат давомида ўзаро муносабатларнинг ҳозирги ҳолати, ҳамкорликни янада ривожлантириш, жумладан, турли даражалардаги Ўзбекистон-Грузия учрашувларини фаоллаштириш орқали алоқаларни мустаҳкамлаш бўйича икки томон таклифлари муҳокама қилинди.