Reuters: Россия давлат компаниялари фақатгина россиялик олигархларга сотилиши мумкин

Жаҳон 03 Февраль 2016 2512

Россиянинг йирик давлат компаниялари акциялари пакетлари ва активларини фақатгина россиялик олигархлар сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги ҳукумат аъзолари, хусусийлаштириш бўйича учрашувлар ва ҳозирда активларга қизиқиш билдираётган бозор иштирокчиларига иқтибос келтирган ҳолда хабар бермоқда.

Россия нефть нархлари қулагани сабабли бюджет дефицитини ошириб юбормаслик учун хусусийлаштиришни ўтказишга мажбур. Россия ҳукумати давлат ғазнасини тўлдириш учун давлат активларини хусусийлаштириш бўйича кенг кўламли режасини амалга оширишини эълон қилди, бироқ давлат активларини қўшимча солиқ билан юкланадиган россиялик олигархларга сотмоқчи.

"Ягона ишчи вариант – Кремлга рўйхуш берадиган россиялик олигархларни давлат компанияларидаги улушларни бозор нархларидан қимматроқ нархда сотиб олишларига илҳомлантиришдир. Бу қўшимча ҳақ Россия президенти бошқаруви услубидаги "рўйхушлик учун солиқ" бўлади", деб айтди агентликка хусусийлаштиришга яқин бўлган банкир.

Агентликнинг ҳукуматдаги манбалари ҳукумат хусусийлаштиришдан 500 дан 800 млрд гача рубль олмоқчи эканини айтмоқдалар. Агентлик маълумотларига кўра, Россия ҳукумати «Роснефть», «Башнефть», «Совкомфлот», АЛРОС ва ВТБ молия гуруҳини сотмоқчи.

Кўпроқ янгиликлар