Янги "Ўзбек халқ қўшиқлари" тўплами нашр этилди

Жамият 03 Февраль 2016 3501

"Ўзбекистон" нашриёт-матбаа ижодий уйида Гулжаҳон Мардонованинг "Ўзбек халқ қўшиқлари" тўплами нашр этилди. Бу ҳақда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги сайтида хабар қилинди.

Ушбу китобга маданиятимизнинг энг гўзал қирраларидан бири бўлган халқ қўшиқлари киритилган. Булар аллалар (оналар алласи, бувилар алласи), болаларга эркалама айтимлар, ёр-ёрлар, келин саломлар, халқ қўшиқ-ўланлари, чой байтлари, рамазон қўшиқлари ва айтимлардан иборатдир.

Тўпламга киритилган қўшиқларни этнограф, фольклоршунос журналист Гулжаҳон Мардонова тартибга келтирган. Китобнинг яна бир аҳамиятли томони шундаки, унда бутун республикамиз ҳудудини қамраб олган ва ноёблиги билан янада қимматли бўлган қўшиқлар жамланган. Мазкур маънавий хазина шу соҳада илмий изланишлар олиб бораётган тадқиқотчилар, мактаб, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқитувчилари, маънавият тарғиботчилари, маҳалла маслаҳатчилари, хотин-қизлар кенгаши фаоллари, фольклор-этнографик ансамбллар жамоаси ва кенг китобхонлар оммасига мўлжалланган.

Кун янгиликлари
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 28622 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 15326 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 56438 Жамият
«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Украина банки сабаб ярим миллион долларсиз қолди
Пекин Вашингтонни Хитой компанияларга қарши санкцияларни бекор қилишга чақирди
00:40 2090 Жаҳон
Reuters: АҚШ Мисрга ҳарбий ёрдам бермайдиган бўлди
00:34 1626 Жаҳон
Германияда Трамп боши шаклидаги гиёҳванд моддали таблеткалар аниқланди
00:21 1620 Жаҳон
Сербия Ҳиндистон ва Эрон фуқаролари учун визани бекор қилди
00:18 1271 Жаҳон
Суриянинг Хама вилоятига ҳаводан зарба берилиши оқибатида 50 киши ҳалок бўлди
00:06 1888 Жаҳон
ОЧЛ чорак финали. «Шангҳай СИПГ» дастлабки ўйинда йирик ҳисобда ғалаба қозонди
00:01 2526 Спорт
Кўпроқ янгиликлар