Тошкент вилояти Юқоричирчиқ тумани ички ишлар бўлимига 31 ёшли тадбиркор аёл мурожаат қилиб, номаълум шахс уни уриб, қўлидан ичида 500 минг сўм пули, савдо дўкони ҳужжатлари, уй калитлари, "I Phone" ва "NOKIA" русумли мобил телефонлари бўлган сумкасини тортиб олиб воқеа жойидан яширинганлигини маълум қилган.

Ички ишлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор тадбирлар натижасида, ушбу талончилик жиноятини маҳаллий аҳолига мансуб йигит содир этганлиги фош этилиб, қўлга олинди.

Мазкур ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.