Голливуд актрисаси Наоми Уоттс Уэльсдаги Англси шаҳри шарафини ҳимоя қиладиган "Глантрэт" жамоаси фахрий президенти бўлишга розилик берди. Бу ҳақда Dispensable Soccer хабар қилган.

Маълум бўлишича, англиялик актрисанинг болалигидаги 3 йил Англси шаҳрида ўтган. "Глантрэт" жамоаси менежери Стан Стриклэнд актрисага шу таклифи билдирилган мактуб йўллагач, тез орада розилик жавоби битилган мактуб олган.

Актрисанинг тан олишича у бу таклифдан жуда ҳайратланган.

Тез орада Уоттснинг номи жамоанинг расмий сайти ва жамоа ўйинлари афишаларида пайдо бўлиши кутилмоқда.

Маълумот учун, "Глантрэт" Уэльсдаги учинчи дивизионда иштирок этадиган жамоа бўлиб, 2015 йилнинг ёзига қадар 20 йил давомида бу жамоани Баклей герцоги сэр Жорж Мейрик бошқарганди.

Наоми Уоттс 2001 йилда катта экранларга чиққан "Малхолланд драйв" фильми орқали машҳурликка эришганди. Айни вақтда 47 ёшли бу актрисанинг фильмографиясида "Элли Паркер", "Кинг-Конг", "Бердмен" каби картиналар ҳам бор.