Аргентина биринчи навбатда жаҳонга буюк футболчилар Диего Марадона ва Лионель Мессини, шунингдек, 2009 йили ЮНЕСКОнинг номоддий маданий мерос объектлари сирасига киритилган жуфтлик рақсларини туҳфа этгани билан машҳурдир. Лекин ушбу мамлакат бошқа ажойиботлар ва ўзига хосликларга ҳам эгадир. Қуйидаги мақолада Аргентина ҳақида туристлар билиши лозим бўлган асосий фактлар келтирилади.

Аргентинада ёз бизнинг қишки ойларимизга тўғри келади: январь одатда иссиқ келади. Айни Аргентинага саёҳат қилиш палласи!

2002 йилдан Буэнос-Айресда, 2010 йилдан бутун Аргентинада бир жинсли никоҳларни қайд қилишга рухсат берилган.

Аргентина тарихида икки марта аёл президент бўлган – Исабель Перон (1974-1976) ва Кристина Киршнер (2007-2015).

Аргентиналиклар жуда кўп гўшт ейишади. 2015 йили жон бошига 41.8 кг мол гўшти тўғри келган.

Аргентина полицияси биринчи бўлиб шахсни тасдиқлашда дактилоскопиядан фойдалана бошлаган. 1891 йили Хуан Вучетич бармоқ изларини таснифлашнинг ўн бармоқли тизимин ишлаб чиқди, шундан сўнг жаҳон криминалистикасида дактилоскопия амалиёти кенг тарқалди.

Аргентина сайёҳлар орасида кўпроқ қуёшли юрт сифатида машҳур, аммо мамлакат жанубида улкан Перито-Морено музлиги жойлашгандир. У 250 кв км майдонни эгаллаган бўлиб, жаҳондаги учинчи энг йирик ичимлик суви захираси ҳисобланади.

Аргентина тоғларида яшайдиган Анд кондорининг қанот ёзиш кенглиги 310 см ни ташкил қилади. Бу Ғарбий ярим шардаги энг йирик учувчи қушдир.

Аргентинада энг йирик динозаврлардан бирининг қолдиқлари топилган. У фанда Argentinosaurus деб аталади.

Бой табиати туфайли ЮНЕСКОнинг бутунжаҳон номоддий мероси рўйхатига киритилган Вальдес ярим оролига туристлар июндан декабрга қадар қатнайди.

Бу ерга денгиз филлари, тюленлар ва жанубий китлар келади. Уларни катерда ёки қирғоқда туриб кузатиш мумкин.

Ниҳоят, Аргентинада пластик жарроҳлик анча арзон туради. Бу мақсадда мамлакатга кўплаб чет элликлар келади.

Элдор Асанов тайёрлади