Эрон россияликлар учун визаларнинг бекор қилинишини кўриб чиқмоқда

Жаҳон 04 Февраль 2016 2200

Эрон олий етакчисининг халқаро ишлар бўйича маслаҳатчиси Али Акбар Вилоятий Эрон ҳукумати россияликлар учун визаларнинг бекор қилиниши имкониятини кўриб чиқаётганини айтди. ТАСС ахборот агентлигининг маълум қилишича, гап сайёҳлар ва тадбиркорлар учун рухсат берувчи ҳужжатлар ҳақида кетмоқда.

21 январдан Эроннинг Mahan Air авиакомпанияси Мосва ва Теҳрон ўртасида мунтазам тўғри парвозларни амалга оширмоқда. Шунингдек, бу йўналиш бўйича "Аэрофлот" ҳам рейсларни амалга оширади. Бундан ташқари, баъзи авиаташувчилар бошқа самолётга ўтишлар билан Теҳронга рейслар амалга оширмоқда.

Айни вақтдаги қоидаларга кўра, россияликлар Эронда бўлиш учун бу мамлакатга келишлари билан виза олишлари керак. Бу виза бевосита аэропортнинг ўзида расмийлаштирилади. Визанинг нархи сайёҳ бир ўзи ёки гуруҳ таркибида ҳаракатланишга боғлиқ ҳолда 20 дан 80 еврогача туради. Виза 30 кунга расмийлапштирилади.

Кўпроқ янгиликлар