Германиянинг етакчи телеканалларидан бирида ўтказилган сўровда иштирок этганларнинг 80% фоизидан кўпроғи Германия ҳукумати қочоқлар билан боғлиқ вазиятни назоратдан чиқарганини билдирган.

18% фоиз респондент эса Ангела Меркель Яқин Шарқдан келган қочоқлар муаммосини яхши ҳал қилаётганини таъкидлаган.

Қайд этиш жоизки, миграцион инқироз сабабли Меркел ҳукуматига нисбатан фуқароларнинг ишончи 13% фоизга камайган. Яъни амалдаги ҳукуматни фуқароларнинг бор йўғи 38 % фоизи қўллаб-қувватламоқда.