Independent: Германия афғонистонликларни ўз юртига қайтишга чақирди

Жаҳон 04 Февраль 2016 1792

Германия Афғонистон ҳукумати мигрантлар масаласини ҳал қилган тақдирдагина мамлакатдаги хавфсизликни таъминлашда давом этади. Бу ҳақида The Independent хабар берган.

“Биз бу ерда зарурат бўлгунига қадар қолмоқчимиз. Афғон халқи ҳам ўз ватанида қолиши керак. Биз қочоқлар оқимини тўхтатишни хоҳлаймиз”, деди Германия Ички ишлар бошлиғи Томас де Мезьер Кобулга ташрифи чоғида.

Де Мезьер, шунингдек, афғонистонликларни Германиядаги катта маош, иш ва турар жойларни орзу қилгандан кўра, ўз юртини қайта тиклашга ёрдам беришга чақирган.

Қайд этиш жоизки, Германияда Афғонистондан борган мигрантлар сони кўпчиликни ташкил этади. 2014 йилда қочоқлар сони 9700 нафар эди, 2015 йилда эса уларнинг сони 150 мингдан ортиб кетди.

Кўпроқ янгиликлар