Independent: Трамп номзоди тинчлик бўйича Нобел мукофотига тавсия қилинди

Жаҳон 04 Февраль 2016 1840

АҚШ президентлигига Республикачилар партиясидан номзод Дональд Трамп номи тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзодлар рўйхатидан ўрин олди, дея хабар бермоқда The Independent.

Мазкур рўйхатда Рим папаси Францискнинг номи ҳам қайд этилган.

Тинчлик муаммолари институти раҳбари Кристиан Берг Харпвикеннинг сўзларига кўра, номзодлар орасида АҚШ миллий хавфсизлик маҳкамасининг собиқ ходими Эдвард Сноуден номи ҳам келтириб ўтилган. Харпвикен Трамп номзоди илгари сурилганини унинг “ғоялар кучи ёрдамида тинчлик учун курашаётгани” билан изоҳлади.

Эслатиб ўтамиз, 2015 йилда Трампнинг мамлакатга мусулмонлар киришини тақиқлаш тўғрисидаги баёноти қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Трампнинг сўзлари кўплаб сиёсатчилар, маданият соҳаси вакиллари ва бошқаларнинг норозилигини келтириб чиқарди.

Кўпроқ янгиликлар