3 февраль куни ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳрининг "Камолон" мавзесида ёнаётган Chevrolet Epica автомобилининг суратлари ва видеолари тарқалди.

Фейсбук ижтимоий тармоғидаги "Водители Ташкента" гуруҳи аъзолари берган маълумотларга кўра, бу воқеа 1 февраль куни содир бўлган.

Хабар қилинишича, машинага ўрнатилган газ баллони ёнғинга сабаб бўлган.

Суратлардан кўриш мумкинки, Epica бутунлай яроқсиз аҳволга келган.

Ҳозирча ушбу ёнғиндан жароҳатланганлар, ёнғин вақтида автомобил ичида одам бўлгани ёки бўлмаган, автомобил эгаси тақдири ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.