Олимлар аёллар эркакларга қараганда кўпроқ эснашини аниқлашди

Жамият 04 Февраль 2016 2015

Италиялик нефрофизиологлар аёллар эркакларга қараганда ўртача ҳисобда кўпроқ эснашини аниқлашди. Бунга эса аёлларнинг ташқи муҳитни кучлироқ ҳис этиши сабаб экан. Тадқиқот тафсилотлари Royal Society Open Science журналида чоп этилди.

“Аёллар ҳаётнинг кўплаб жабҳаларида эркакларга қараганда ҳиссиётга берилувчанроқ бўлишади ва эмпатияни намоён этадилар. Бу феномен оддий биологик тушунтиришга эга — аёллар табиатан фарзандларга ғамхўрлик қилишга мойил қилиб яратилган. Биз уларнинг мазкур ўзига хослигининг эснашга алоқадорлигини текширишни истадик ва якунда ҳақиқатдан ҳам шундай экани маълум бўлди”, - дейди Пиза университети (Италия) олимаси Элизабетта Палаги (Elizabetta Palagi).

Палаги ва унинг ҳамкасблари психология, нейрофизиология ва антропология соҳасида кенг оммалашаётган “юқумли эснаш” феноменининг сирини очиш устида изланишлар олиб бормоқда. Тадқиқотларда нима сабабдан инсонлар, шунингдек, шимпанзе ва итлар атрофидагиларининг эснашига “жавоб” бериши аниқланади.

Эснашнинг биологик ёки психологик сабаблари ҳалигача аниқлаштирилмаган. Айрим олимлар ноодатий ва маъносиз ҳаракатни атрофдаги яқинларга нисбатан эмпатия, яъни хавотир, қайғуриш каби туйғулар келтириб чиқаради, деган мулоҳазани билдиришган. Бошқа бир гуруҳ мутахассислар эса эснаш юқумли “касаллик” эмас, дейишади.

Палаги гуруҳи йиллар давомида юзлаб кўнгиллар ўртасида текширувлар ўтказиб, уларнинг иш, уй, кўча-кўйдаги одатий ҳаёт тарзини куну тун кузатиб боришди ва аёллар эснашни юқтириб олишга кўпроқ мойил эканини аниқлашди.

Мазкур кузатувларда “юқумли” эснашлар частотаси икки мезонга боғлиқ экани аниқланди — эснаганлар ва уни юқтириб олганларнинг бир-бири билан қанчалик яқинлиги ва уларнинг жинси. Ўртача ҳисобланганда, кўнгиллилар бир-бири билан қанчалик яқин бўлса, қаршисидаги эснаган одамлар шу даражада кўпроқ жавоб қайтарган. Айниқса аёллар ўз жинсдошларини эркакларга қараганда 30-35 фоиз кўпроқ эснашга “мажбурлаган”.

Олимлар фикрича, эснаш орқали аёллар атрофдагилар билан тезроқ умумий тил топишар экан.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 28789 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42021 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 157834 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 44791 Lifestyle
RAMADA меҳмонхонасида Ҳинд таомлари фестивали ўтказилди
23:52 / 20.08.2017 1 Жамият
Афғонистонда бир кун ичида 100 дан ортиқ жангари йўқ қилинди
23:34 / 20.08.2017 340 Жаҳон
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 1197 Жамият
РФПЛ. «Зенит» яна ғалаба қозонди, Афонин тўлиқ ўйнаган ўйинда «Анжи» йирик мағлубиятга учради
23:02 / 20.08.2017 404 Спорт
Жанубий Осиёда тошқинлар оқибатида 700 киши ҳалок бўлди
23:00 / 20.08.2017 517 Жаҳон
YouTube «Шошилинч янгиликлар» бўлимини ишга туширди
22:26 / 20.08.2017 2055 Технология
Кўпроқ янгиликлар