Тошкент кимё-технология институти олимлари ошқовоқ уруғларидан ўсимлик ёғини олиш усулини ихтиро қилишди.

"Мазкур усул ёғ-мой саноати, тиббиёт, ошқовоқ уруғининг ёғи асосида доривор препаратлар олиш соҳаси учун мўлжалланган. Унинг вазифаси қобиқни ажратиш ва бир пайтнинг ўзида мўътадил температура қуритиш ва фракциялашнинг янги усулини яратиш, технологик жараёнларни қисқартириш, биологик актив моддалар ва витаминлар таркиби юқори бўлган, озиқ-овқат, тиббиёт ва фармасевтикада қўллаш мумкин бўлган юқори сифатли ёғ олиш учун пресслаш температурасини пасайтиришдан иборат", дейилади Интелектуал мулк агентлиги хабарида.

Муаллифлар жамоаси - Нурмуҳамедов Ҳабибулла, Глушенкова Анна, Қодиров Йўлдошхон, Абдуллаев Алишер, Қодирова Нодира, Нурмуҳамедов Саъдулла ва Нигмаджонов Самугжонга ушбу усул учун № ИАП 05152 рақамли патент берилди.