Тошкент шаҳридан ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг дастлабки гуруҳи армияга кузатилди

Ўзбекистон 04 Февраль 2016 2391

Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси йиғин пунктида муддатли ҳарбий хизматга чақирилган йигитларнинг дастлабки гуруҳини тантанали кузатиш маросими бўлиб ўтди.

ЎзА хабарида келтирилишича, Тошкент шаҳар ҳокими ўринбосари, шаҳар хотин-қизлар қўмитаси раиси Ф.Абдураҳимова, Тошкент шаҳар мудофаа ишлари бошқармаси бошлиғи Э.Тоштемиров ва бошқалар Президентимиз Ислом Каримов раҳнамолигида Қуролли Кучлар тизимида амалга оширилаётган ислоҳотлар самарасида Ўзбекистон профессионал тайёргарликка эга, яхши таъминланган, Ватанимизга садоқатли, мамлакатимизнинг хавфсизлиги ва ҳудудий яхлитлигини, чегараларимиз дахлсизлигини таъминлаш, халқимизнинг тинч ва осойишта ҳаётини ҳимоя қилишга қодир бўлган миллий армиясига эга эканини таъкидлади.

Ёшларни муддатли ҳарбий хизматга танлов асосида саралаб олиш учун чақирув ва йиғин пунктларида барча қулайликлар яратилган. Чақирув комиссиялари фаолиятининг ошкоралиги ва унинг иши устидан самарали жамоатчилик назоратини таъминлаш мақсадида улар таркибига жойлардаги давлат ҳокимияти органлари, кенг жамоатчилик, “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракати, Хотин-қизлар қўмитаси, “Нуроний” жамғармаси ва “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вакиллари ҳам жалб этилган. Мудофаа вазирлиги ҳузуридаги Жамоатчилик кенгаши чақириққача бўлган ёшларнинг маънавий-ахлоқий ва ҳарбий-ватанпарварлик жиҳатдан шаклланишига кўмаклашмоқда.

Муддатли ҳарбий хизматга йўл олаётган ёш йигитларга мудофаа ишлари бошқармаси, жамоат ташкилотлари вакиллари, ота-оналар оқ йўл тилади.

Кун янгиликлари
Абитуриент ҳикояси: “Мен ўқув маркази томонидан алдандим”
10:34 / 20.08.2017 30145 Lifestyle
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 42374 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 158870 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 45035 Lifestyle
Илон Маск БМТдан жанговор роботларни тақиқлашни талаб қилмоқда
Коалиция бомбалари остида 80 нафар суриялик ҳалок бўлди
00:27 875 Жаҳон
РФПЛ. «Ростов» «Краснодар» билан дуранг ўйнади, Шомуродов захирадан майдонга тушди
00:23 465 Спорт
Ҳафта дайжести: 50 минг сўмлик пул, мактаб формаси, бепарво МИБ, қотил ушланди, кирилл-лотин машмашаси, Барселонадаги теракт...
00:16 2066 Жаҳон
Бундеслига. «Боруссия» М ғалаба қозонди, «Айнтрахт» дуранг ўйнади
00:13 188 Спорт
Эрдўған Ғарбнинг Яқин Шарқдаги сиёсатини танқид остига олди
00:02 907 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар