АҚШ президентлиги учун сайловда республикачилар партиясидан номзод ҳисобланган Дональд Трампнинг самолёти Теннеси штати, Нэшвилл шаҳридаги аэропортга фавқулодда тарзда қўнди. Бу ҳақда АВС телеканали хабар тарқатган.

Фуқаролик авиацияси федерал агентлиги маълумотига кўра, самолёт двигателдаги муаммо туфайли йўналишни ўзгартирган.

Бу ўзгариш туфайли миллиардер Арканзас штати губернатори билан учрашувга кечиккан ва учрашув бекор қилинган. Айни вақтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.

Бундан олдинроқ, Трамп ўз партиядоши Тед Крузни Айовадаги дастлабки сайловда ноҳақ йўл билан ғалаба қилганликда айблаганди.