Тунисда комендантлик соатлари бекор қилинди

Жаҳон 04 Февраль 2016 1024

Тунис ҳудудида комендантлик соатлари бекор қилинди. Бу ҳақда мамлакат ИИВ Facebook орқали хабар қилди.

“Хавфсизлик соҳасидаги яхшиланишлар боис мамлакат ҳудуди бўйлаб комендантлик соати 2016 йилнинг 4 февралидан эътиборан бекор қилинади”, - дейилади хабарномада.
Тунисда комендантлик соати 22 январь кунидан бошлаб мамлакатда авж олган тартибсизлик муносабати билан жорий қилинган эди.

Кўпроқ янгиликлар