Голливуд актёри ва режиссёри Жорж Клуни ўзининг рафиқаси, ҳуқуқшунос Амаль Аламуддинга қандай қилиб турмушга чиқиш таклифини билдиргани ҳақида сўзлаб берди. Бу ҳақда People нашри хабар бермоқда.

Актёрнинг айтишича, у барчасини олдиндан режалаштириб қўйган. У севган ёрига таклиф билдириш пайтида мусиқа сифатида ўзининг холаси Розмари Клуни ижросидаги "Why Shouldn't I" қўшиғини ёқиб қўйган. Бундан ташқари, Клуни кечки овқат тайёрлаб, узукни тортмага яшириб қўйган.

Тановулдан кейин Аламуддин, Клунининг айтишича "аввал ҳеч қачон қилмаган иши", яъни идиш-товоқларини ювгани ўрнидан турган. Актёр бўлажак рафиқасидан нима қилаётганини ва Амалнинг орқага қайтишини сўраган. "Ниҳоят мен Амалга: "Мен шамни ўчириб қўйдим. Ёндиргич сенинг орқангдаги тортмада бўлиши керак", деб айтдим", деб эслайди ўша онларни Клуни.

Клунининг айтишича, Аламуддин тортманинг ичидаги узукни кўриб, "Бу узук" деб ҳеч нарса бўлмагандек бамайлихотир айтган. "Гўёки бу узукни кимдир бу ерда қолдириб кетгандек", деб қўшимча қилмоқда актёр.

Журналнинг ёзишича, Клуни ўз ниятини юз имо-ишоралари билан тушунтиришга ҳаракат қилган. Амаль буни тушунавермагач, актёр охир-оқибат рафиқаси олдида тиз чўкиб, усиз ҳаётини тасаввур қила олмаслигини айтган. Актёрнинг айтишича, бу жараён 25 дақиқага яқин давом этган.