Бокс бўйича Озарбайжондаги турнирда "Ўзбек йўлбарслари" жамоаси "Баку Файрс"га қарши жанглар ўтказади

Спорт 05 Февраль 2016 1735

Бугун “Ўзбек йўлбарслари” жамоаси Боку шаҳрида Бутунжаҳон бокс сериясининг иккинчи турида Озарбойжоннинг “Азербайжан Баку Файрс” клубига қарши рингга кўтарилади.

Ўзбекистон шарафини Боку рингларида 52 кг вазнда Аброржон Қодиров, 60 кг вазн тоифасида Элнур Абдураимов, 69 кг вазнда Достонбек Турдиев, 81 кгда Шуҳрат Абдуллаев, 91 килограммдан ортиқ вазнда эса Сардор Абдуллаев ҳимоя қилади.

Маълумот учун, турнирнинг биринчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Пуэрто-Риконинг "Хуриканами" (таржимаси - бўрон) жамоасини 5:0 ҳисобида енгганди. Озарбайжонликлар эса биринчи турни амалдаги чемпионлар "Астана Арланс" (Қозоғистон) жамоасига қарши ўтказиб, 1:4 ҳисобида мағлуб бўлган. Айни вақтда «D» гуруҳида Ўзбекистон вакиллари етакчи бўлиб туришибди.

Кўпроқ янгиликлар