Болливуд юлдузига самолётда қўшиқ ижро этишга ижозат берган самолёт жамоаси вақтинчалик ўз ишидан четлатилди

Маданият 05 Февраль 2016 4794

Ҳиндистоннинг Jet Airways авиакомпанияси раҳбарияти 4 январда Жодхпурдан Мумбайга парвоз қилган самолёт экипажининг 5 аъзосини вақтинчалик парвозлардан четлатди. The Daily Mail нашрининг хабар беришича, ўз вазифасидан вақтинчалик четлатилган борткузатувчилар Болливуд юлдузи Сону Нигамга самолётдаги баланд овозли алоқа тизимидан фойдаланишга рухсат беришган.

Интернетда самолёт йўловчиларидан бири тасвирга олган видео оммалаша бошлагандан кейин борткузатувчиларнинг бу қилмиши аён бўлган ва уларни четлатиш қарори қабул қилинган. Видеода Нигам баланд овозли алоқа тизими орқали куйлаётгани ва баъзи йўловчилар унга жўр бўлаётгани тасвирланган.

"Экипажнинг барча жамоаси воқеанинг тафсилотлари аниқлангунча ва келгусида бортдаги ишларни бажариш қоидаларига амал қилиш мақсадида ахлоқ-тузатиш ўқувидан ўтиш учун ўз мажбуриятларидан четлатилдилар", деб айтдилар компания вакиллари.

Нигам Ҳиндистонда энг юқори ҳақ олувчи артистлардан ҳисобланади.

Бу ҳодиса парвоз пайтида борткузатувчилар ўзларини номақбул тутган биринчи ҳолат эмас. 1 февралда АҚШнинг Delta Air Lines авиакомпанияси стюардессалари парвоз пайтида бир-бири билан муштлашиб кетган. Воқеа самолёт Лос-Анжелесдан Миннеаполисга учиб кетаётганда юз берган. "Хонимлар" муштлашиб кетганлар, учинчи стюардессанинг уларни ажратишга уринишлари бесамар кетган. Оқибатда самолёт Солт‑Лейк‑Ситида режалаштирилмаган қўнишни амалга оширишга мажбур бўлган.

Кун янгиликлари
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 34784 Жамият
Қўшимча-контракт асосида ўқишни истайдиганлар нима қилиши керак?
11:30 / 18.08.2017 73286 Ўзбекистон
Миллий бренд — Fratelli Casa кийимларининг тарихи, бугунги ютуқлари ва келажак режалари ҳақида
11:05 / 18.08.2017 10834 Жамият
Судьянинг нохолислиги ёки давлат телеканалининг “шохи” борми?
19:21 / 17.08.2017 137955 Жамият
Шавкат Мирзиёев: «Пастга тушиб, одамларнинг дарди билан яшаш — яккаю ягона ва энг улкан мақсадимиздир»
А серия. «Наполи» ҳам ишончли ғалаба билан старт олди
03:03 724 Спорт
Гулистон туманидаги намунали уйларнинг намунасиз кўчалари. Мутасаддилар бунга нима дейди?
02:35 2754 Жамият
Виталий Денисов футболга қайтганидан хурсанд
02:29 1626 Спорт
«Агробанк» ҳақми ёки биолаборатория? Зарбдордаги чигал муаммони ким ҳал қилади?
02:25 2009 Жамият
«Ўзбекистонда болалар кейинги 5 йил мобайнида боғчага 100 фоиз жалб қилинади» — Президент
Кўпроқ янгиликлар