Британиядаги Англия қишлоқ турмуши музейи(Museum of English Rural Life)да 155 йиллик эски қопқон иш берди. Емак ташвишида қопқонга тушиб қолган сичқон ўлик ҳолда топилди, дея хабар бермоқда Gizmodo.

Рединг университети ҳудудида жойлашган музейда юз йилдан зиёдроқ вақт мобайнида ишлатилмаган қопқон намойиш этилган эди. Музей ходимлари қопқонга тушган сичқон жасадидан тулум ясаб, уни қопқоннинг бундан кейин ҳам фойдаланишга яроқлилигини исботлаш учун ёнига қўйишни режалаштирган.

Perpetual (доимий, муддатсиз) деб номланган сичқон овлайдиган қопқон британиялик Колин Пуллинжер томонидан ихтиро қилинган. Қурилма дизайни 1861 йилда патентланган. Қопқон сичқонларни ўлдирмайди, унга жонивор кириши билан темир пружина қайтиш йўлини бекитиб қўяди.