2016 йил 2-3 февраль кунлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 31 декабрдаги “Чет тилини билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификати бериш тартиби тўғрисида”ги 352-сонли Қарори асосида чет тили тест синовлари ўтказилди.

ДТМ расмий сайтида хабар қилинишича, тест синовлари CEFR талаблари асосида В1, В2 даражалари учун инглиз тилидан, В2 даражаси учун араб, корейс, хитой, япон, турк тилларидан ўтказилди.

2 февраль куни тест синовларининг ёзма қисми (“тинглаб тушуниш”, “ўқиш”, “ёзиш”), 3,5 февраль кунлари эса тест синовларининг “суҳбат” қисми ўтказилди.

Тест синовларида 56 номзод иштирок этди.

Чет тилларни билиш даражасини аниқлаш ва малака сертификатларини бериш учун тест синовларига номзодларни рўйхатда олиш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест марказининг Чет тилларни билиш ва эгаллаш даражасини баҳолаш бошқармаси сайтида давом этмоқда (nsfla.uz).