Эмомали Раҳмоннинг президентликка чексиз миқдорда сайланишини мустаҳкамлайдиган қонун конституцион суд томонидан тасдиқланди

Жаҳон 05 Февраль 2016 3265

Тожикистон конституцион суди республика парламенти томонидан таклиф қилинган конституцион ўзгартишларни қонуний деб тан олинди. Ўзгартишларга мувофиқ, амалдаги президент Эмомали Раҳмон давлат ва жамиятнинг бугунги босқичига мувофиқ тарзда ушбу лавозимда умрининг охиригача қоладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, парламентнинг қуйи палатаси 22 январь куни Эмомали Раҳмон Миллат пешвоси мақоми соҳиби сифатида чекланмаган миқдорда президентликка сайланиши мумкинлиги борасида ўзгартишларни қабул қилганди. Ушбу лойиҳа конституцион суд тарафидан тан олинди, энди, қонунчиликка мувофиқ, парламент 15 кун ичида бутунхалқ референдуми ўтадиган кунни эълон қилиши лозим.

Кўпроқ янгиликлар