National Geographic телеканали Brain Games шоусида бир саволни ўртага ташлади. Тадқиқот натижаларига кўра, 80 фоиз болалар бунга бир лаҳзада жавоб беришади.

Катталар учун эса бу савол бир мураккаброқ. Демак, жавоб бериш керак, автобус қайси томонга кетмоқда:

Болалар саволга интуиция, яъни ички ҳис билан жавоб беради. Бу пайтда катталар мантиқни ишга солиб ўйлаётган бўлади. Бунинг жавоби сизнинг қайси мамлакатда яшашингизга боғлиқ. Агарда сиз транспорт ҳаракати ўнг томонда бўлган юртдан бўлсангиз, демак, автобус чап тарафга кетмоқда. Буни автобус эшикларининг нариги томондалигидан билса бўлади. Автобус ўнг томон йўналишида кетаяптими, демак унинг ҳайдовчиси чапда ўтирган бўлади. Чап томонлама ҳаракат учун эса ҳаммаси аксинча.