Америкалик актёр Жонни Депп 1993 йилда “Гилберт Грейп нимани еди?” фильмини суратга олиш вақтида ёш Ди Каприони қандай масхаралаганини сўзлаб берди, дея хабар қилди Variety.

“Мен Леони жуда ҳурмат қиламан. У материални ўрганиб, мазкур фильмдаги роли устида жуда жиддий ишлади. Мен эса унга азоб бердим. Жиддий. Унга: “ўз онангдан буни яширар экансан, сенга сигаретимни чекишга бермайман”, - деганман”, -дея тан олди Депп.

Жонни Депп ёш Ди Каприо билан боғлиқ хотираларини 4 февраль куни Санта-Барбарада бўлиб ўтган 31- “Замонавий мутахассис” мукофотини қабул қилиб олиш вақтидаги нутқида сўзлаб берди. Шунингдек, у Марлон Брандо, Аль Пачино ва миллиардер Дональд Трамп билан боғлиқ хотираларини ҳам ҳикоя қилди.