Петербург мусулмонлар диний бошқармаси муфтийси онаси билан судлашгани учун ўз лавозимидан бўшатилди

Жаҳон 05 Февраль 2016 5001

Санкт-Петербург мусулмонлар диний бошқармаси ва Россиянинг Шимоли-ғарбий ҳудуди муфтийси Равиль Панчеев ўз лавозимидан четлатилди. Бунга Панчеевнинг "бу лавозимни эгаллаш учун маънавий-ахлоқий ҳуқуқни йўқотгани" сабаб бўлган.

Россия мусулмонлари марказий диний бошқармаси бошлиғи Талгат Тажуддин фармонида айтилишича, Панчеевнинг истеъфога чиқарилиши ҳақидаги қарор "Панчеев Равил Жафарович ўз онаси билан судлашиши ва уни таҳқирлаши сабабли диний лавозимни эгаллаш учун маънавий-ахлоқий ҳуқуқни йўқотганига асосланиб" қабул қилинган.

"Интерфакс" ахборот агентлигининг маълум қилишича, Панчеевнинг онаси ўғлини қонунни бузиш ва ўз лавозимини суиистеъмол қилишда айблаб унинг устидан судга шикоят аризаси топширган. Бундан ташқари, аёл унинг ўғли ўз рақибларини ва ҳаттоки уни тақиб қилгани ва қўрқитганини айтган. Онанинг айтишича, Панчеев бошчилик қилган масжидда "ёвузлик ҳукм сурган", баъзи диндорлар эса Сурияга ИШИД сафига жўнатилган.

Панчеев ўзига билдирилган айбловларга изоҳ бермаган.

Кун янгиликлари
Банкдаги конвертация машмашаси: «Рўйхатда йўқлар»га хизмат йўқми?
16:50 / 22.08.2017 53291 Ўзбекистон
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 68905 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 36350 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 20881 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 79253 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61306 Жамият
НАСА АҚШни Йеллоустон супервулқонидан ҳимоя қилиш йўлини ўйлаб топди
22:22 144 Жаҳон
Бекободда сайёр қабул: ўн мингга яқин мурожаат жойида кўриб чиқилди
22:01 303 Жамият
Қувасой шаҳрида “Набирамга бир китоб” хайрия акцияси бўлиб ўтди
21:58 169 Жамият
Европа Иттифоқининг Британияда яшовчи фуқароларига депортация қилинишлари ҳақида хатлар юборилди
21:50 390 Жаҳон
Кўпроқ янгиликлар