Sport.es: «Реал» вакиллари Неймардан «Барселона»ни тарк этиши ҳақида расман эълон қилишини сўради

Спорт 05 Февраль 2016 5501

«Реал» клуби раҳбарияти «Барселона» ҳужумчиси Неймарни трансфер қилиш бўйич ҳаракатларини давом эттирмоқда. Каталониянинг Sport.es нашри хабарига кўра, «Реал» вакиллари бўлган агентлар Неймарнинг отаси билан алоқага чиққан ва Флорентино Перес ҳужумчига қизиқишда давом этаётганини билдирган. Шунингдек, улар Неймардан «Барселона»ни тарк этиш истаги ҳақида матбуот орқали оммага маълум қилиниши сўрашган.

Перес ушбу транфер учун талаб қилинган 190 млн еврони тўлаб, у билан йилига 35 млн евро тўлашни кўзда тутадиган 5 йиллик шартнома имзолашга тайёр. Шунингдек, футболчи, каталонияликлар сафини тарк этишга рози бўлиши учун 30 млн евро миқдорида мукофот (бонус) ваъда қилинган. Шу тариқа, бу трансфер амалга ошадиган бўлса, бу «Реал» учун жами 400 миллион еврога тушади.

Бундан олдинроқ, «Барселона» сўралган 190 миллион еврони маблағни «Манчестер Юнайтед» ҳам тўлашга тайёр бўлгани айтилганди.

Флорентино Перес айни вақтда Неймар «Сантос»дан «Барселона»га ўтиш чоғида молиявий фирибгарликка йўл қўйилгани билан боғлиқ юзага келган можаро ҳамда суд жараёни туфайли қийин аҳволга тушиб қолганидан ҳам фойдаланмоқчи экани айтилган.

Эслатиб ўтамиз, Неймар ва унинг отаси 2 февралда Мадриддаги Олий судда тергов қилинганди.

Неймарга мўмай таклиф берган жамоа «МЮ» бўлиб чиқди

Неймарнинг отаси: Ўғлимга бошқа ўта ҳотамтой жамоадан таклиф берилган

Неймарнинг отаси: Ўғлим фаолиятининг охиригача «Барселона»да ўйнашга мажбур эмас

Луис Суарес: Ишончим комилки, Неймар «Барселона»да қолади

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71691 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37281 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21600 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81383 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61962 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1229 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 857 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 784 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 350 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 672 Маданият
Кўпроқ янгиликлар