«Ливерпуль» ҳужумчиси Дэниел Старриж ёзги трансферлар вақтида жамоасини ўзгартириши мумкин.

Англия терма жамоасига номзод ҳисобланувчи бу ҳужумчи ўзининг жамоада доимий равишда жароҳат олишидан норози ва бошқа жамоага ўтмоқчи. The Telegraph нашрида унинг агентлари таклифлар бўлса, кўриб чиқиши айтилган.

Бундан ташқари, футболчи мерсисайдликларнинг амалдаги бош мураббийи Юрген Клопп билан яхши муносабат ўрната олмаган. Мураббий бироз олдинроқ, унга оғриқ билан кучли оғриқнинг фарқига бориш кераклигини уқтиргани ҳақида хабар берилганди.

Эслатиб ўтамиз, Старриж «Ливерпуль» сафига 3 йил олдин «Челси»дан келиб қўшилганди. У ўтган 3 мавсум давомида 618 кунни жароҳатларини даволаш билан ўтказди. У бу вақт ичида 18 марта жароҳат олган.

Икки томоннинг шартномаси 2018 йилнинг ёзига қадар амалда бўлиши кўзда тутилган. Шу йилнинг ёзида «Ливерпуль» у билан шартномани узайтириши ёки трансферга қўйиши айтилмоқда.

Жорий мавсумда Старриж Англия чемпионати доирасида 5та ўйин ўтказиб, 2та гол урган.