Тошкент шаҳар онкология диспансерига 20 га яқин аъзодаги хавфли ўсмаларни даволайдиган замонавий аппарат ўрнатилди

Жамият 05 Февраль 2016 2489

Тошкент шаҳар онкология диспансерига брахитерапия усулида даволашда қўлланиладиган замонавий радиотерапия аппарати олиб келинди.

Германияда ишлаб чиқарилган ушбу ускуна ёрдамида йигирмага яқин аъзодаги хавфли ўсмаларни самарали даволаш мумкин.

"Брахитерапия бир қатор йўналишлардаги малакали мутахассислар ҳамкорлигида амалга оширилади", – дейди Тошкент шаҳар онкология диспансери бош шифокори ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Одил Абдураҳмонов.

ЎзАнинг хабарига кўра, бугунги кунда Навоий, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари онкология диспансерлари янги бинода фаолият кўрсатмоқда. Аксарият диспансерларда радиология бўлимлари ташкил этилган. Онкология соҳасида ягона электрон ахборот базаси шакллантирилган. Ушбу тизим онкологик хасталикларга чалинган беморларни ҳисобга олиш, уларга ташхис қўйиш, даволаш ва кузатиш ишларида узвийликни таъминлаш, тиббий ёрдам кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Кун янгиликлари
Ўзбекистон делегацияси Бишкекда, хорижга чиқиш паспорти дараги, лотин ва кирилл машмашаси ҳамда куннинг бошқа хабарлари
20:40 / 16.08.2017 13764 Жаҳон
Соч тўкилиши нега ёшариб кетмоқда – мутахассис жавоб беради
10:01 / 16.08.2017 67864 Жамият
Кун.uz офис изламоқда
15:48 / 06.08.2017 37016 Lifestyle
Қирғизистонлик собиқ депутат Омурбек Текебаевга 8 йиллик қамоқ жазоси берилди
01:27 526 Жаҳон
Саакашвили Украинага қачон қайтишини маълум қилди 
01:15 1034 Жаҳон
Абдулла Арипов: «Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳамкорлигига халақит берувчи тўсиқлар бартараф этилади»
Роналду 5 ўйинга дисквалификация қилингани ҳақида: бунинг отини атайлаб қийнаш дейилади!
01:07 976 Спорт
Давлат ва ОАВ: ахборот майдонида ҳаммага тенг шароит яратилиши керак
Шерзод Шерматов: "Келгуси йилда тест жавоблари ўша куниёқ эълон қилиниши мумкин"
Ўзбекистон Бадиий академияси фаолиятини ривожлантиришга доир қарор қабул қилинди
Кўпроқ янгиликлар