5 февралга ўтар кечаси Тошкент шаҳридаги Шимолий вокзалнинг ўнг томонида жойлашган почта алоқаси бўлими биносида ёнғин юз берди. Ёнғин вақтида ёндош кўчаларда автомобиллар ҳаракати вақтинчалик тўхтатилган.

Ҳозирча ёнғин сабаблари ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

Darakchi.uz сайтида воқеа жойида олинган суратлар келтирилган.

Тақдим этилган видеолавҳада воқеа жойида ўт ўчирувчилар ишлаётгани гувоҳи бўлиш мумкин.

Ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари ҳақида кейинроқ батафсил маълумот берилиши айтилган.