Футзал бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Хосе Мария Мендез 10 февраль куни старт оладиган Осиё чемпионати олдидан жамоанинг олдига қўйилган вазифалари борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

«Турнирдаги энг асосий мақсадимиз — шу йилнинг сентябрь ойида Колумбияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига йўлланма олиш. Бунинг учун Осиё чемпионатида энг кучли бешта жамоа сафига киришимиз керак бўлади.

Бу Ўзбекистон шу кунгача уддалай олмаган жуда мураккаб вазифа саналади. Бу салбий ҳолатга барҳам беришимиз зарур.

Чемпионатдаги бирламчи вазифа ярим финалга чиқиш ва мундиал йўлланмасини қўлга киритиш. Кейинги мақсадларда финал йўлланмаси ва мусобақа ғолиблиги ҳақида ўйлашимиз мумкин бўлади.

Албатта ғолиблик учун асосий даъвогар жамоалар бу Эрон, Япония ва Таиланд терма жамоалари. Бироқ Ўзбекистон ҳам бугунги кунда исталган терма жамоани юта олиш салоҳиятига эга», дея Мендезнинг сўзларидан иқтибос келтиради Sputnik-Ўзбекистон.