ФИФА президентлиги учун ўз номзодини қўйган Жанубий Африка Республикаси вакили Токио Сексвале сайловда иштирок этмаслигини маълум қилди. У ўз номзодини шайх Салмон фойдасига қайтариб олишга қарор қилган.

Кеча, 5 февраль куни Руанда пойтахти Кигали шаҳрида Африка футбол конфедерациясининг ижроқўм йиғилиши бўлиб ўтди. Унда Африка футбол конфедерацияси ФИФА президентлиги учун ўтказиладиган сайловда Осиё футбол конфедерацияси президенти Шайх Салмон бин Иброҳим ал-Халифага овоз беришга келишиб олинди.

Шу тариқа, энди ФИФА президентлиги учун ўтказиладиган сайловда Шайх Салмондан ташқари, УЕФА Бош котиби Жанни Инфантино, ФИФАнинг собиқ Бош котиби ўринбосари Жером Шампань ҳамда Иордания шаҳзодаси Али бин Ал-Хусайн иштирок этади. Сайлов 26 февраль куни Швейцариянинг Цюрих шаҳрида бўлиб ўтади.

Африка ФИФА президентлиги учун сайловда шайх Салмон номзодини қўллаши маълум бўлди