Айни вақтда "Челси" жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият кўрсатаётган голландиялик мутахассис Гуус Хиддинк Лондонга келишидан олдин Хитой чемпионатида ишлаш варианти ҳам бўлганини айтиб ўтди.

"Хитой жамоаларидан бири менга таклиф билан чиққанига кўп вақт бўлгани йўқ.

Агар дунёдаги турли лигаларни солиштирадиган бўлсак, энг жозибадори Англия премьер-лигаси бўлиб қолаверади. АПЛ ўйинларини дунёнинг барча нуқталарида томоша қилишади. Катта шаҳарлардан тортиб кичик қишлоқларда ҳам. Умуман олганда, АПЛга бўлган талаб ва бу ердаги жамоаларнинг молиявий имкониятлари яқин вақтлар ичида пасаймаса керак", дейди Хиддинк.