"Ливерпуль" жамоаси бош мураббий Юрген Клопп аппендицит (кўричакнинг яллиғланиши) борлиги гумон қилиниб, шифохонага олиб кетилган. Бу ҳақда жамоанинг твиттердаги расмий аккаунтида хабар берилган.

Ўз-ўзидан у энди АПЛнинг 25 турида, бугун Тошкент вақти билан соат 20:00да бошланадиган "Сандерленд"га қарши ўйинни ўтказиб юборади. Бу ўйинда жамоани унинг ёрдамчилари Желько Бувац ва Петер Кравец бошқариб туради.

Қайд этилишича, ўйинолди матбуот анжумани вақтида (кеча ўтказилган - таҳририят) мураббий ҳеч қандай оғриқдан шикоят қилмаганди. Фақат бугун куннинг иккинчи ярмида унинг ошқозон соҳасида кучли оғриқ сезилган. Агар унда аппендицит борлиги тасдиқланса, "Ливерпуль" яна анча вақт бош мураббийсиз қолиши мумкин.