"Манчестер Сити" жамоасига тегишли дўконда жамоани мавсум якунида бошқаришга киришадиган испаниялик мутахассис Хосеп Гвардиоланинг юзи тасвири туширилган шарфлар сотилиши бошланди.

Эслатиб ўтамиз, Гвардиола ўтган йил охирида "Бавария"ни тарк этиши ҳақида эълон қилганди. 1 февраль куни эса "шаҳарликлар" бу мутахассис билан аввалдан 4 йиллик шартнома тузиб қўйишгани тўғрисида маълум қилди.

Жамоанинг амалдаги бош мураббийи Мануэль Пеллегрини эса ўрнига Гвардиола келиши ҳақида анча олдин хабардор бўлгани, бу ўзгариш унинг розилиги билан амалга оширилгани ҳақида айтган.