Москванинг "Локомотив" футбол клуби президенти Ольга Смородская клуб ўзига асос солинган санани ўзгартирмоқчи эканлигини маълум қилди.

"Мен "Локомотив"га келишимга улгурмасдан, клубга 75 йил тўлди. Ва мухлислар клубга асос солинган 1936 йил "нотўғри" дея менга катта куч билан "ҳужум қилишган", деб айтмоқда Смородская.

"Биз буни тафтиш қилишни бошладик, ишчи гуруҳ ташкил қилдик, бу гуруҳга барча манфаатдор томонлар киритилди. 1922 йил 23 июлда Қозон темир йўлининг "Казанка" жамоаси ўзининг биринчи учрашувини ўтказгани ҳақида архив материаллари мавжуд. Айнан шу жамоа негизида "Локомотив" ташкил этилган деб ҳисоблашга барча асослар бор, барчаси шу жамоадан бошланган.

Шу тариқа, "Локомотив"га жорий йилда 94 йил тўлади. Мен клубнинг директорлар кенгашига "Локомотив"га асос солинган сана сифатида 1922 йил 23 июлни тасдиқлаш илтимоси билан мурожаат қилдим. Умид қиламанки, директор кенгаши бу санани тасдиқлайди ва биз 2017 йилда жамоанинг 95 йиллигини катта тантана билан нишонлаймиз", деб Смородскаянинг айтган сўзларини келтириб ўтди "Спорт-Экспресс" нашри.