Супербоул вақти: америкаликлар сепер харидларни амалга оширмоқчи

Спорт 06 Февраль 2016 1903

Американча футбол миллий лигаси (NFL) финал учрашуви – Супербоул вақтида америкаликлар 15,5 миллиард доллар сарфлашади. Бу ҳақда “Ретейлерлар миллий федерацияси маълумотларига таяниб “Интерфакс” хабар қилмоқда.

Хусусан, финал учрашуви куни АҚШ фуқаролари 1,3 дона товуқ қанотларини истеъмол қилиши кутилмоқда.

Ўйин вақтида 189 миллион киши телевизор қаршисида жам бўлиши кутилмоқда. Ўтган йилда томошабинлар сони 183,7 миллионни ташкил этган. Бу йил томоша вақтида ҳар бир киши ўртача 82,19 доллардан пул сарфлаши айтилмоқда. 2015 йилда бу рақамлар 77,88 доллардан иборат бўлган.
43,3 миллион америкалик шу муносабат билан ўз уйида базм уюштиришни режа қилган. Сўровномада қатнашган 8,6 миллион киши айнан финал учун янги телевизор сотиб олишини маълум қилган.

Қайд этилишича, қарийб 80 фоиз америкалик учрашув вақтидаги рекламаларни қизиқиш билан томоша қилишини маълум қилган. Бу эса Супербоул учун ҳал қилувчи аҳамиятга эга бўлиб, бу вақтда эфирга узатиладиган 30 сониялик реклама ролигининг нархи 5 миллион долларни ташкил этади.

Бу йилги NFL финал баҳси 50- бор ташкил этилаётгани ҳам катта аҳамият касб этади. Ўйин Калифорниянинг Санта-Клара шаҳрида якшанба, 7 февраль куни “Денвер Бронкос” ва “Каролина Пантерс” жамоалари ўртасида бўлиб ўтади. Учрашув учун чиқарилган чипталарнинг нархи 500-1000 доллар, олиб-сотарлар қўлида эса 5000 долларга қадар чиққан.

Кун янгиликлари
Ёдгор Саъдиев мудраган ижод аҳли, тирикчиликка айланган ижод, ёш актрисалар ва тўйлар ҳақида 
10:33 / 22.08.2017 71709 Маданият
Фарғона вилояти ҳокими Сўх тумани, уй-жой муаммоси, табиий газ ва аҳолининг бошқа муаммолари ҳақида (видео)
20:30 / 21.08.2017 37286 Жамият
Artel Technical School «Келажак мактаби» ўқув нархларини пасайтирмоқда!
20:02 / 21.08.2017 21607 Жамият
Халқ таълими вазири билан очиқ суҳбат: янги вазирлик, 10-синф, пахта терими, коррупция ва йиғди-йиғдилар
23:29 / 20.08.2017 81400 Жамият
Ногиронлик ва мазлумлик исканжасида: бир аёл яхшилар саховатидан умидвор 
15:55 / 18.08.2017 61967 Жамият
Forbes: Бой бўлишдан уялмаган Малкольм Форбс
01:13 1279 Lifestyle
Зидан ҳеч қандай музокараларсиз «Реал» билан шартномани узайтиради
00:53 893 Спорт
Бразилияда бортида 70 киши бўлган паром чўкиб кетди
00:20 806 Жаҳон
Германиядаги йўл-транспорт ҳодисасида 44 руминиялик жабрланди
00:17 361 Жаҳон
Шаҳзодалар Уильям ва Ҳарри “Юлдузли жанглар” фильмининг янги қисмида суратга тушишди
23:44 / 23.08.2017 683 Маданият
Кўпроқ янгиликлар